Унинг сўзларига кўра, бир ёки икки ҳолатни деб бутун ички ишлар тизимига баҳо бериш ҳолатлари ҳам йўқ эмас.

“Ички ишлар органларида 99 фоиз ўз хизматига фидойи, юртига садоқатли, ўз қасамёдига содиқ инсонлар меҳнат қилади. 

Сўнгги уч йил давомида ички ишлар органлари ходимларининг 142 нафари ҳалок бўлган ёки жароҳат олган. Шулардан, 58 нафари ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлган”, деди ички ишлар вазири ўринбосари.   

Аввалроқ, Бекмурод Абдуллаев 2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132та жиноят тўғри келганини айтиб ўтганди.

Қайд этилишича, 2021 йил 6 ойида 2017 йилнинг 6 ойига нисбатан қарийб икки баравар кўп (8 592/15 321) жиноятлар аниқланган.

Жорий йил 6 ойи якунига кўра, республикадаги 9 251та маҳалладан 4 559тасида (49,3 фоиз) бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.