Американинг American Airlines Group Inc авиакомпанияси учувчилардан имкон борича ёнилғини тежашни сўради, деб хабар бермоқда CNBC.

Қайд этилишича, юк машиналари ҳайдовчилари, машиналар ва етказиб беришдаги етишмовчиликлар сабабли соҳага ёнилғи етказиб бериш узилиб қолмоқда.

"Ёнилғи етказиб беришдаги тўхталишлар дастлаб, асосан, АҚШ ғарбидаги шаҳарларда юз бераётганди, аммо эндиликда бутун мамлакатдаги аэропортларда кузатилмоқда. Тўхталишлар август ўрталаригача давом этиши кутилмоқда", – дейилади парвозлар бўйича бошқарувчи директори Жон Дадлининг учувчиларга йўллаган мактубида.

Ёнилғи етказиб беришдаги муаммолар АҚШ ичида туристик саёҳатларга талаб ўсган даврга тўғри келди, демоқда авиакомпаниялар топ-менежерлари.

Халқаро йўналишлар учун манфий тест натижаси ёки эмланганлик тўғрисидаги ҳужжат керак. Шу боис АҚШда мамлакат ичидаги йўналишларга бўлган талаб ошиб кетган.