Филиппин қуролли кучлари қўмондони Сирилито Собитжоннинг маълум қилишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 11:30да юз берган. Самолёт бортида камида 85 киши бўлган. Кагаян-де-Оро шаҳридан ҳарбийларни ташиб кетаётган самолёт Холо аэропортига қўниш вақтида учиш-қўниш йўлакчасидан ўтиб кетган ва яқин орадаги қишлоққа қулаган. Бунинг оқибатида ёнғин юз берган.
Маълумотларга кўра, 40 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган ва улар шифохонага етказилган.
Камида 17 киши ҳалок бўлган ва қурбонлар сони ошиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу самолёт Филиппин қуролли кучларига 2020 йил февралда АҚШ томонидан топширилган. У АҚШдан ҳарбий молиялаштириш ҳисобига сотиб олинган икки самолётдан бири бўлган.



