Маълум қилинишича, Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Қ.Ҳ. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилган. Унда турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини судда ҳимоя қилаётган адвокат Олот тумани Денов маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган Ҳ.Р. тамагирлик йўли билан 2 500 доллар талаб қилаётганини баён этган.
Аёлнинг мурожаати асосида вилоят ИИБ, прокуратура ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида адвокат Ҳ.Р. талаб қилинган пулдан 1500 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
