Маълум қилинишича, жорий йил 25 май куни соат 09:30ларда Денов туманининг Водий маҳалласида ижарада яшовчи, мактаб ўқувчиси, вояга етмаган М.Азиза, кўчада ўйнаб юрган қўшниси, 4 яшар Л.М.ни яшаш уйига олиб кирган. Унга 4 дона Amitriptlin номли таблеткаларини сувда эритиб ичириб, ухлатиб қўйган. Сўнг унинг қулоғида бўлган 1 жуфт 700 минг сўмлик тилла сирғани ечиб олган.
Денов тумани ИИО ФМБ тергов бўлимининг хабарига кўра, 26 май куни М.Азизага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.


