Тошкент шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг оғир атлетика бўйича Токио-2020 рейтинг очколарини жамғариш даври якунланган. Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) рейтинг орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси учун Токио-2020 олимпиадасига 2+2 кўринишида 4та йўлланма берилган эди. Жамоа берилган имкониятдан максимал даражада фойдалана олди. IWF рейтинги орқали эркаклар ва аёллар 4та вазн бўйича: Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг), Муаттар Набиева (-55 кг) ва Кумушхон Файзуллаева (-76 кг) Токио-2020 йўлланмаларига сазовор бўлди.

Рейтинг орқали йўлланма олган барча атлетлар билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин: Tokyo-2020_Absolute-Ranking-Lists