Қатнашчилар орасида Мўйноқдан «Байниязова Нафиса» фермер хўжалиги раиси Нафиса Байниязова ҳам иштирок этган. Таъкидланишича, у ўтган йили Оролқумга экиш учун 5 млн 200 минг туп саксовул кўчатини етказиб берган.

2011 йилда иш бошлаган фермер аёлнинг бугунги кунда 600 гектар ер майдони мавжуд. Ҳозирда унинг тасарруфида 500дан ортиқ майда шохли қўй-эчки, 100дан ортиқ қора моллари бор. Паррандачиликда ҳам илғор фермернинг 200дан ортиқ ҳар хил товуқлари ҳам унинг кўп тармоқли фермер сифатида иш олиб боришида қўл-қанот бўлмоқда.