Барча талабалар институтга ПЦР (коронавирус тест натижаси) тест натижалари билан қабул қилинади. Коронавирус билан касалланган ёки даволанаётган талабалар ўқишларини масофавий (онлайн) тарзда давом эттиришади.
Педагогик амалиётни ўтаётган талабалар ўз ҳудудларидаги таълим муассасаларида амалиётни белгиланган муддатда якунлаб, ПЦР (коронавирус тест натижаси) тест натижалари билан анъанавий ўқиш шаклига қайтишади.
Институт томонидан маълум қилинишича, талабалар тест натижаларини ўз ҳудудларидаги санитария-эпидемиологик ососойишталик марказларидан бориб олишлари мумкин. Лаборатор таҳлил олиш марказлари орқали тест топшириш бепул.
Аввалроқ, Жиззах давлат педагогика институтида ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 30 апрелидан бошлаб 14 майга қадар икки хафталик муддатга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

