2020 йил декабрда Спорт арбитраж суди (CAS) Жаҳон аксилдопинг агентлигининг Россияга нисбатан қўллаган санкцияларини ҳаққоний деб топганди. Санкцияларга кўра, россиялик спортчилар 2022 йил 16 декабргача спорт тадбирларида Россия мадҳияси ва байроғисиз иштирок этишлари керак. Бундан ташқари, Россия ушбу муддат тугамагунча Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатлари ўтказа олмайди.

 Аввалроқ Халқаро спорт арбитраж суди машҳур «Катюша» қўшиғини Россия спортига нисбатан санкциялар амал қилиш вақтида Россия мадҳияси ўрнига ишлатишни рад этди. Ушбу қўшиқ Россия Олимпия қўмитаси томонидан таклиф қилинганди. Бироқ CAS қўшиқ «Россия билан яққол боғланган» деган қарорга келиб, уни рад этган.  

 Феврал ойида Чайковский мусиқаси конкида учиш бўйича жаҳон чемпионатида россиялик спортчиларни тақдирлаш вақтида Россия мадҳияси ўрнига янграган.