Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, Ҳ.С. ўзини «фолбин» деб таништириб, Т.Ш.нинг йўллари дуо қилиш йўли билан боғланганлигини, агарда у айтган пулларни берса боғланган йўлларини очиб беришини ваъда қилган. Сўнгра турли тўқилган ёлғонларга Т.Ш.ни ишонтириб, унинг 3 000 АҚШ доллари миқдорида пулларини қўлга киритган.

Бухоро шаҳар ИИБ томонидан мазкур фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбланаётган аёлнинг қилмишлари фош қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.