Маълум қилинишича, 2 апрель куни Қўнғирот туманида яшовчи 21 ёшли У.Т. 20 яшар қизнинг орқа томонига уй пичоғи билан 3 марта зарба берган. Воқеа Нукус шаҳар 22-кичик туманда жойлашган 36-сонли мактаб қаршисида юз берган. У.Т. шунингдек, воқеа жойидаги 19 ёшли йигитга ҳам пичоқ билан бир неча бор жароҳат етказиб, қочиб кетган. Қизнинг Қорақалпоқ давлат университетида ўқиши маълум бўлди.

Ушбу ҳолат натижасида 20 ёшли қиз ва 19 ёшли йигит шифохонага олиб борилган. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамай, 3 апрель куни С.С. (20 ёшли қиз) шифохонада вафот этган. Боланинг ҳолати ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Ҳодиса юзасидан 2 апрель куни Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-бўлими "а" банди билан жиноят иши очилади. Йигит ва қизни пичлоқлаган У.Т Жиноят -процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинган. 

Ҳозирги вақтда бу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.