Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий тиббиёт бўлинмалари раҳбарлари бир ҳафта муддатда апрель ойида ва йил якунигача қиладиган ишлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, аниқ режалари билан халққа мурожаат қилиши ва тизимда ўзгариш қилишга ваъда бериши айтилди.
Таъкидланишича, 2 апрель санасидан бошлаб тизимдаги масъул раҳбарлар ҳудудларда қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини охирига етказишга шахсан масъул бўлади.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига масъул этиб бириктирилди.
Вазир ўринбосари эндиликда Фарғона вилояти туман ва шаҳарлари ҳокимлари билан бирга 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибасини вилоятнинг барча ҳудудларида қўллаши керак бўлади.
Бунда, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадаларини ташкил этиб, тиббий хариталарни шакллантириш, аҳолини 4 та хавф гуруҳига ажратиб, манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.



