Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6195-сон фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонга асосан, Избоскан туманидаги Чуама ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" уйи 2021 йилда мукаммал таъмирланади.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун Республика бюджетидан 6 млрд. 403 млн. сўм пул ажратилади.
Мурувват уйи директори Матлубахон Тоштемирова ўтган гал биз билан суҳбатда шу жой ҳақида лавҳа тайёрлангандан сўнг тарбияланувчиларнинг кўпчилигининг оила аъзолари хабар олгани келганини таъкидлаган эди.
