Унинг сўзларига кўра, 1 апрелдан Риштон тумани орқали Сўх туманига олиб борадиган йўл очилади. Натижада, аввал 80 км йўл босиб бориш керак бўлган ҳудудга янги йўл орқали 19 км масофа билан етиб борилади.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, Сўх туманига қатнаш учун одамлар ташишга мўлжалланган микроавтобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Сўхга олиб борувчи йўлни таъмирлаб беришни Ўзбекистон томони ўз зиммасига олган.
