Департамент хабарига кўра, тадбир давомида Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи Н.Т. фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан “O.” МЧЖнинг 2020 йилдаги қўшилган қиймат солиғи бўйича 230 млн сўм салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштириб бериш эвазига жамият ҳисобчисидан ушбу сумманинг 5 фоизи, яъни 11,5 млн сўм талаб қилиб, 1 000 АҚШ доллари ва 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Аксилмонополия қўмитасининг Сурхондарёдаги бошқармаси масъул ходими пора билан ушланганди.



