Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шулардан 9та ҳолатда ноқонуний равишда сарфланган 837,7 млн сўмлик маблағлар айбдор шахслардан ширкатлар фойдасига қайтарилган. 

Қайд этилишича, 16та ҳолатда 282,4 млн сўм иш ҳажмига қўшиб ёзилганига оид муаммолар жойида бартараф этилган. 136та ҳолатда 5,6 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилганига оид тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.