Қайд этилишича, ушбу бахтсиз ҳодиса пойтахтдаги 23-меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси, ўн тўққиз ёшли Н.Д. билан рўй берган. 

Билдирилишича, ҳозирда бу йигит бувиси П.З.нинг қарамоғида бўлиб, Юнусобод туманидаги 58-сонли умумий ўрта таълим мактабида онлайн дарсларда қатнашаётган бўлган.

“Ҳурматли ота-оналар, қадрли ёшлар. Ўз фарзандларингиз ва яқинларингиз тақдирига асло бефарқ бўлманг”, - дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрь ойи охирларида Тошкентда ўқувчи “экстрим-селфи” оқибатида вафот этганди.