Акция орқали жами 101 562 408 сўм хайрия маблағи жамғариш режалаштирилган.
Фонд хабарига кўра, айни пайтгача бу маблағнинг 43 миллион сўмдан ортиғи йиғилган.
«Бугун ушбу хайрия ҳисобидан акциянинг 1-босқичида Хоразм вилоятидаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти 5 нафар талабаси учун 19 078 225 сўм ўтказиб берилди», – дейилади фонднинг 20 январдаги хабарида.
«Вақф» фонди саховатпеша ватандошларни «Илмга кўмак» хайрия акциясида фаол иштирок этишга чорламоқда.
Payme орқали хайрия қилиш учун ушбу ҳавола орқали ўтиш лозим.
Нақд пул ёки пул ўтказмалари учун:
Ҳ/р: 20212000900881753008
МФО 00837
СТИР: 207276595
«Ипотека банк» Юнусобод туман филиали


