Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган брифингда тизим фаолиятига оид қатор саволларга, жумладан БҲМ ошиши контрактларга қандай таъсир қилиши бўйича жавоб берилди.
«2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган. Талабаларнинг тўлов-контрактлари миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилгани туфайли контракт нархлари яна ошиши эҳтимоли юзага келганди.


