Шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳам 10 фоизга кўтарилади.
Молия вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 1 февралдан:
- базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 245 000 сўм (ҳозирда 223 000 сўм);
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (ҳозирда 679 330 сўм) этиб белгиланади.
Бундан ташқари:
- 2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа – ойига 434 минг сўм;
- кам таъминланган оилаларга тўланадиган моддий ёрдам 326–653 минг сўм (ҳудудлар кесимида турлича) этиб белгиланади;
- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10 фоизга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 февралдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар 7 фоизга оширилган эди. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб эса пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилган.
Жарималар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда фойдаланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 2020 йилда ўзгармай қолганди.

