Қисқа анкетани тўлдириш узоғи 5 дақиқа вақт талаб қилади. Сўровнома ушбу ҳаволадаги манзилда жойлашган.

Сўровномада 2020 йил 28 декабрга қадар иштирок этиш мумкин. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Сўров ўтказишдан мақсад – Японияда ишлаш истагини билдирган фуқароларнинг дастлабки малакалари, сони, тил билиш даражаси, ёши ва географик жойлашуви ҳақида маълумот тўплашдир.

Сўров натижалари Япония томонига тақдим этилади ва натижалар таҳлили «Япон тили ва касбий малака тест маркази»нинг Telegram-каналида эълон қилинади.

Японияга ишга тайёрланиш курслари ҳақида +998712076900 ва +998900112882 телефон рақамлари орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

Шунингдек, саволлар учун Telegram'да @monocenter_fis_bot боти очилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази базасида «Япон тили ва касбий малака тест маркази» ташкил этилган эди.

Марказ фуқароларни Японияда «Махсус малакали ишчилар» мақомида ишлаш учун профессионал тайёрлаш билан шуғулланади.

Ҳозирги кунда фуқаролар «Япон тили ва касбий малака тести маркази»да (Токутей Гиноу маркази) Японияда меҳнат мигрантлари ишлаши мумкин бўлган 14 соҳа орасидаги 2 йўналиш бўйича даража сертификатини олиш учун япон мутахассислари томонидан ўқитилмоқда ва 2021 йилда тест синовлари ўтказилади.

Маълумот учун, ушбу чоралар билан президентнинг 2019 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижроси таъминланади.