Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Акром Сулаймонов Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

А.Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. У Республика “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Тўлқин Каримов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.