Самара области хорижий фуқароларни ишга расмийлаштириш учун мўлжалланган мобил сервис иш бошлаган пилот ҳудудга айланди. Функционаллиги жиҳатидан у бир нуқтада бир неча амалиётларни амалга ошириш мумкин бўлган давлат хизматлари порталини ёдга солади. Хорижий давлат фуқароси ўз уйида рўйхатдан ўтади, Россияга келиш санасини кўрсатади ва барча хизматлар учун тўлов ҳамда божларни тўлаб, қабулга ёзилади. Ўз-ўзидан, белгиланган вақтда хориж фуқароси ҳеч қандай навбат кутишларсиз патентни расмийлаштириш учун “Многофункциональный миграционный центр»(Кўп функцияли миграция маркази)га келади. Қабул вақти минимум даражада қисқартирилган. Ҳужжатлар топширилгач, тизим улар қачон тайёр бўлиши ҳақида хабар беради ва тайёр патентни олиб кетиш кунини таклиф этади.

Сервис «Андроид» тизими учун мобил илова кўринишида ишланган. Уни яратишдан олдин экспертлар мигрантлар оқими, уларнинг фойдаланувчи сифатидаги истаклари ва талаблари бўйича жиддий тадқиқот ўтказишган. Ҳар бир минтақа ўзига хос жиҳатларга эга ва иш давомида географик омил ҳам ҳисобга олинган. Самара области Қозоғистон билан чегарадош. У орқали транзит билан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Россияга келади. Минтақа ҳудудида патентни расмийлаштирувчи фуқароларнинг тахминан 80 фоизи мамлакатимиз вакилларидир. Айнан шунинг учун ҳам сервисни ишлаб чиқувчилар энг аввало уларга эътибор қаратишган. Мобил илова ҳозирча икки тил – рус ва ўзбек тилларида. Бироқ уни такомиллаштириш жараёнида бошқа хорижий тилларни қўшиш ҳам режалаштирилмоқда. Шунингдек, лойиҳа Россия Федерациясининг бошқа субъектлари ҳисобига ҳам кенгайиши мумкин.

2020 йил миграцион меҳнат жараёнлари учун мураккаб йилга айланди. Чунки баҳор фаслидан бошлаб пандемия туфайли кўплаб давлатлар чегаралари ёпилди. Айни вақтда Россия Федерацияси амалдаги миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш доирасида чет эл фуқароларининг мамлакатда бўлиш тартибини соддалаштирди. Бироқ ҳозирда миграция оқими тўхтаб қолди. Шунинг учун патент учун хориждан аризалар қабул қилиш функцияси чегаралар тўлиқ очилгунига қадар «пауза» ҳолатида қолади. Хориж фуқаролари чегаралар очилгач ва COVID бўйича чекловлар олиб ташлангач, мобил илованинг барча функционалидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Ҳозирда мобил иловадан Россия Федерацияси ҳудудига аввалроқ келган, ишлаш учун патент олиш ва бюджетга солиқ тўлашни режалаштираётган хорижий фуқаролар фойдаланишлари мумкин. Илова марказ билан боғланиш ва керакли маълумотни олишда ҳам ёрдам беради. Мобил илова орқали жисмоний шахсларнинг даромад солиғи(НДФЛ)ни тўлаш ҳам қулай. «Мигрант сервис» солиқни қайси санагача тўлаш зарурлигини айтади. Агар банк картаси сервисга уланган бўлса, у автоматик равишда биллинг операциясини амалга оширади. Умуман олганда, солиқ тўловчи барча хорижий фуқаролар учун иловадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки у тўловларни банкка бормасдан амалга ошириш имконини беради. Муҳими, солиқ тўлангани ҳақидаги чекларни соҳталаштирувчи соядаги даллолларнинг фирибгарлигидан ҳимоя қилади.

Мобил сервис яна бир муҳим вазифани бажаради. Бу – миграция жараёнларининг шаффофлиги ва очиқлиги. Расмий статистикага кўра, Россия Федерацияси ҳудудига кириб келувчи фуқаролар сони ва қонуннинг барча шакллари бўйича рўйхатга олинган хорижликлар сони бир-бирига мос келмайди. Бу эса иккинчи тоифадаги фуқароларнинг фойдасига хизмат қилмайди. Мазкур ҳолат энг аввало миграция соҳасидаги соядаги бизнеснинг таъсири билан боғлиқ. Мобил сервис миграция маркази орқали хорижий ишчини қонунийлаштиришнинг тушунарли ва қулай тизимини таклиф этади. Бундан ҳамма фойда кўради. Россия давлати ҳудудига қанча хориж фуқароси ишга жойлашиш учун кириб келгани, уларни қандай ресурслар билан таъминлаш зарурлиги ва унга қанча солиқ келиб тушиши ҳақида маълумотга эга бўлади. Миграция хизматлари ташрифчиларни қабул қилиш учун қулай логистик тизимларни тузиб, навбат кутишлар олдини олади. Хорижий фуқаролар эса “ягона дарча” режимида Россияда ишлаш учун патентни тез ва сифатли олишга муваффақ бўлишади. «Мигрант сервис» иловасини исталган «Андроид»га юклаб олиш мумкин. Бир ҳафта давомида иловада мингдан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатдан ўтди, уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда.

Иловани Google play'дан юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=mmc63.ru

Реклама ҳуқуқи асосида