Унда сўз олган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботир Қурбонов олий таълимнинг анъанавий шаклга ўтилишида риоя этилиши керак бўлган гигиеник талабларга тўхталди.
«Олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойлари пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан жиҳозланади», – деди у.
Шунингдек, матбуот анжуманида маълум қилинишича, талабалар турар жойларида касалликка чалинган талабаларни изоляция қилиш учун «Қизил зона» - изолятор ташкил этилади.
Курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади.



