Агентлик вакилининг Kun.uz'га тақдим этган октябр ойи ҳисоботига кўра, октябр ойида идорага фуқаролардан жами 275 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларда энг кўп кўтарилган масалалар қуйидагилар бўлган:

  • суд қарорларидан норозиликлар – 20,4 фоиз;
  • маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар – 7,6 фоиз;
  • ер майдони ажратилмаётгани, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётгани бўйича – 6,2 фоиз;
  • фирибгарлик жиноятлари юзасидан – 5,5 фоиз;
  • прокуратура қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётгани бўйича – 5,1 фоиз;
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан – 5,1 фоиз.

Аввалроқ агентлик коррупция сабаб чет давлатларга чиқиб кетган активларни қайтариш бўйича Буюк Британия амалиётини ўрганаётгани хабар қилинганди.