Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ўрганиш давомида мазкур тадбир ташкилотчиси 53 ёшли А.А. эканлиги аниқланди.
Тадбирдан икки кун аввал, жорий йилнинг 15 октябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан О. Раҳимов А.А. билан амалдаги карантин қоидалари ҳақида тушунтириш суҳбати ўтказган. Аммо фуқаро огоҳлантиришларга қарамасдан, 40-45 кишини таклиф қилган.
Мазкур факт асосида А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар Учтепа тумани ДСЭНМга йўналтирилди, қоидабузарга 4 446 000 сўмлик жарима солинди.


