Сайлов натижаларга кўра 45-«Шуманай» сайлов округидан Жўқорғи Кенгес депутати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси У.Жалменов ва 63-«Қоракўл» сайлов округидан Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов Ўзбекистон Сенати аъзолари этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, Мурат Камалов 2 октябрь куни Қорақалпоғистон раҳбари бўлганди. Республиканинг аввалги раҳбари Муса Ерниязов 31 июль куни коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида оламдан ўтган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Конституциясининг 86-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон вакили бўлади. Қоида тариқасида, ушбу лавозимни ҳар сафар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси эгаллайди.