«Ўзбекистон почтаси» АЖнинг миллий электрон савдо майдончасини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Қайд этилишича, таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда интернет тармоғида Ўзбекистон маҳсулотлари савдосини ривожлантириш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил ноябрь, ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ. Молиялаштириш манбаси - 1,5 млрд сўм (ижрочилар маблағлари).


