ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва ТҲАЙ УК 397-ЙТБ ходимлари томонидан М-39 "Тошкент-Термиз" халқаро автомобил йўлининг 838-, 842-, 845-км. (Янгийўл, Ислоҳот, Мирзо Улуғбек м.ф.й.)да пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, куннинг қоронғи вақтида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 141таси ёки 32,3 фоизи кеч соат 19:00дан тунги 24:00гача, айни транспорт воситалари серқатновлиги ортган вақтга тўғри келади. Ҳодисаларнинг 68таси ёки 15,6 фоизи тунги соат 24:00дан эрталабки 06:00гача бўлган вақтда содир бўлган.

Тунги вақтдаги йўл-транспорт ҳодисаларининг 67таси ёки 32,3 фоизи сунъий ёритилмаган йўлларда содир этилган.