Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Муҳаббат Ю. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ

У ўз аризасида унга 2017 йилнинг июнь ойида танишлари орқали авиакомпанияга стюардесса ишига жойлаштиришни ваъда қилган Андижон вилоятилик, 26 ёшли Фарҳод А.га нисбатан чора кўришни сўраган. 

Қайд этилишича, ўз хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари олган Фарҳод ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.