Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, 5 йил стажга эга ходимларига тавсиянома бериш ҳуқуқи бўлган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди.

Қарор билан рўйхатда ҳозиргача мавжуд 74та ташкилот сафига қуйидагилар қўшилмоқда:

75. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

76. Мудофаа вазирлиги

77. “ANGLESEY FOOD” ХК МЧЖ

78. Тошкент шаҳар “Трест 12” АЖ”.

Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 5 йил стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати 15 сентябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.