Хабарда айтилишича, шаҳар бош режасининг асосий кўрсаткичларида Самарқанд маҳаллий тизимини туристик, маъмурий-хўжалик, илмий, маданий ва саноат маркази жиҳатидан янада ривожлантириш кўзда тутилган.
Бош режа лойиҳасига мувофиқ 14 та ажратма йўллар, 6 та кўприклар қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Гагарин кўчасининг давомини қуриб кенгайтириш ҳисобига, М39 йўлини Хўжа Аҳрори Вали кўчаси орқали М37 билан боғлаш, Навоий шоҳкўчаси давомини қуриш орқали уни Ал Хоразмий кўчаси билан боғлаш ва бошқа кўплаб янги йўл қуриш ишларини ўз ичига олган.



