Қайд этилишича, Учтепа туманидаги “Фарҳод” автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори дезинфекция қилиш ва савдо жойлари санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқлаштирилиши учун ёпилган. Тадбиркорлардан бирининг иситмаси борлиги ҳақида илгари тарқаган маълумот ҳақиқатдан йироқ экани билдирилган.
“Эҳтиёт қисмлар бозори ҳар бир савдо жойи тегишли дезинфекция анжомлари билан жиҳозлангандан сўнг ўз ишини давом эттиради.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Сиздан карантин қоидаларига жиддий муносабатда бўлишингизни сўраймиз. Унутманг, карантиннинг босқичма-босқич юмшатилиши хавф бартараф этилганидан далолат бермайди. Тиббий ниқоб тақиш, шахсий автомобилдан фойдаланиш жадвалига амал қилиш, ижтимоий масофани сақлаш – буларнинг барчаси бугунги кунда коронавирус тарқалишига қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг”, - дейилади хабарда.


