Аммо, ҳар қандай замонда бўлмасин, мақсади инсонларни йўлдан уриш бўлган шайтон Алининг нуқсонли тарафларидан фойдаланиб, унга зарар етказмоқчи. Ва у ниятини амалга ошириш учун Алига айнан виртуал дунёдан ҳамла қилади...
Мультфильм шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда қиммати ўзгармас қадриятларни сақлаб қолиш, ўзгарувчан воқеликда бўлса-да, оила тотувлиги ва соғлом инсонлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мавзусига бағишланган.


