“Жуда мазали. Яна егим келяпти”, деб айтган момо тортдан татиб кўриб.
Аёл 1903 йил 2 январда Фукуока префектурасида дунёга келган. У оилада 9 фарзанддан еттинчиси бўлган. У 19 ёшида турмушга чиқиб, 5 фарзандни, жумладан бир асранди фарзандни вояга етказган.
2019 йил 9 мартда Танака сайёрамизнинг энг кекса инсони сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Ўшанда у 116 ёш 66 кунлик бўлган.

Момонинг айтишича, узоқ умр кўришнинг сири яхши уйқудадир.
Ҳозирда момо реверси ўйинини ўйнашни ва математика билан шуғулланишни хуш кўради.



