Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматига кўра, ҳайдовчи, Ғузор туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Б.Н. “Дамас” русумли автомобилини бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги “Ман” русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган. 

Натижада, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган.