Сўнгги турда «Локомотив» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Бу баҳснинг турнирдаги вазият учун аҳамияти бўлмади. «Пахтакор» чемпионликни, «Локомотив» эса кумуш медалларни қўлга киритиб бўлган эди. Ўйин қизиқарли ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Қайд қилиш жоизки, бу Самвел Бабаян учун «Локомотив» бош мураббийлигидаги сўнгги ўйин бўлди. Энди 48 ёшли мутахассис фаолиятини Хитойда давом эттиради.
Суперлига, 26-тур
30 ноябрь, Тошкент
«Локомотив» - «Пахтакор» 0:0
«Металлург» - «Сурхон» 2:0
Голлар: Станислав Андреев (22), Аброр Тошқўзиев (30)
«Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: Ислом Қобилов (41), Нурилло Тўхтасинов (60) - Ислом Қобилов (61 автогол), Кахи Махарадзе (75)




