ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотганлиги натижасида автомашина Равнақ кўчасидаги кўприк ёнида йўлнинг ўнг чеккасидаги бетон тўсиққа урилиб, 6 нафар йўловчиси билан ағдарилган.
Бунинг оқибатида бир нафар йўловчи вафот этган, ҳайдовчи ва қолган йўловчилар эса турли кўринишда тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганлар. Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисасини келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, дастлабки тергов давом этмоқда.



