Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Қони қайнаб турган ёш йигитлар машинани тез ҳайдагиси келади. Ўшалар умумий фойдаланувдаги йўлларда эмас, ҳеч ким йўқ жойда, полигоннинг ўзида ҳайдашлари мумкин.
200 тезликда ҳайдайдими, 300 тезликда ҳайдайдими, бемалол ҳайдасин», деди Эрали Бозоров пайшанба куни матбуот анжуманида.

