Биз эса юртдошларимизнинг мазкур сайловларга қанчалик тайёрлиги ва сиёсий жараёнлардан қанчалик хабардорлигини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказдик.

Сўровнома шартларига кўра, иштирокчилардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг фарқи нимадан иборат эканлиги, уч нафар депутат ёки уч нафар сенаторнинг исм-шарифини ёддан айтиб беришлари ҳамда келаётган сайловларда қайси партиядан кўрсатиладиган номзодга овоз беришлари ҳақида сўралди.

Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, сўровнома иштирокчиларининг аксарияти парламент фаолиятидан етарли даражада бохабар эмас, сенатор ва депутатларни эса яхши танишмайди. 

Бу эса жойларда тарғибот ишлари етарли даражада олиб борилмаётганини, сиёсатчилар ва оддий аҳоли ўртасидаги боғлиқлик узвий эмаслигини кўрсатмоқда.