Нихарика дастлаб бўлғуси ижод маҳсулининг батафсил схемасини яратади. Сўнгра каркасни тайёрлаб, унга қоғозлардан қирқиб олинган юзлаб “патчалар”ни ёпиштириб чиқади. У акрил бўёқ билан ўз ижод маҳсулига охирги чизгиларни беради. Сермашаққат иш натижаси барча кутганларингиздан аъло чиқади. 

Аёлнинг айтишича, у турли материаллар билан эксперимент қилган, бироқ айнан қоғозгина патлар текстурасини энг яхши такрорлашини аниқлаган.

Ражпут йўқолиб бораётган қуш турларини яратишга ҳаракат қилади.