Олимпиада ташкилотчилари фикрича, ёқимтой, соғлом, фаол панда шакли спортчиларнинг бақувват танаси ва эгилмас олимпия руҳини ифодалайди.

“Бин Дунь Дунь 2022 йилги Пекин Олимпиадасининг расмий тумори. Унинг кийими муздан, юраги олтиндан ва барча спорт турларига муҳаббат бор, бу панда бутун дунё билан Олимпия ўйинларининг ҳақиқий руҳини бўлишишга тайёр”, деб айтилган Олимпиада ташкилий қўмитасида.

2022 йилги Паралимпия ўйинлари тумори эса хитойча фонус шаклидаги одамча бўлади. Паралимпиада март ойида бўлиб ўтади.