Хабарда айтилишича, Европадаги амалдорлар мазкур тўлов тизими рақобатни чеклаши мумкинлигидан хавотирда.

Регуляторлар шунингдек, Libra иловасининг Facebook, WhatsApp ва Messenger иловаларига интеграциялашувини ҳам ўрганмоқда.

Facebook Libra криптовалютасини 2020 йилда чиқармоқчи.  

Регуляторлар розилигини олиш учун Facebook Libra Association ташкилотини тузган бўлиб, у криптовалютага оид қарорларни қабул қилади. Ташкилот таркибига 27 та компания, жумладан Visa Inc., Uber Technologies Inc. ва PayPal Holdings Inc киради.