Хабар берилишича, зиёратчилар бир ойга яқин вақт давомида Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал бажарган. Шунингдек, у ердаги муқаддас қадамжоларга зиёратлар ҳам ташкил этилиб, сафарнинг самарали ўтиши таъминланган.

Жорий йилги ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга «ал-Ҳидоя» ширкати томонидан Мадинаи мунавварада 5 юлдузли «Зам-зам Пулман» ҳамда Маккаи мукаррамада «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхоналарида юқори савияда хизмат кўрсатилган.

Бу йилги мавсумида Ўзбекистондан жами 7000 нафардан ортиқ мўмин-мусулмон юртдошимиз ҳаж ибодатини адо этган. Уларга 35 нафар ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор, 15 нафар ошпаз ҳамда 140 нафар гуруҳ раҳбари хизмат кўрсатган.

«Ўзбекистонлик ҳожилар 17 августдан 1 сентябрь кунига қадар Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб Ўзбекистонга қайтади» дейилади хабарда.