«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн клуб расмий твиттерида «90 сония синови»да қатнашиб, қисқа саволларга қисқа жавоблар берди.
– Болалигингиздаги қаҳрамонингиз ким эди?
– Бекҳэм.
– Рубик кубигини йиға оласизми?
– Йўқ.
– «Барселона»даги севимли афсонангиз?
– Пуйоль.
– Рэп ёқадими?
– Ҳа.
– «Барса»дагилардан кимнинг соч турмаги энг зўри?
– Меники.
– Ўз кийим брендингиз бўлишини хоҳлармидингиз?
– Ҳа.
– Нега доим енги узун футболкада ўйнайсиз?
– Бекҳэм туфайли.



