Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, лойиҳанинг умумий қуввати 510 МВт, умумий қиймати - 678,2 млн. долларни ташкил этади. Иккита буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Тахиатош ИЭСга электр энергиясига ўсиб бораётган талабни қондириш билан бирга мавжуд ускуналарда сарфланаётган ёқилғини йилига 488,6 млн. м3 ёқилғи тежаш имконини беради. 

Ушбу станциянинг самарадорлиги 31,21 дан 49,7%гача ошади, йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 млрд. кВт.с, йиллик иссиқлик ишлаб чиқариш ҳажми эса 139 000 Гкалдир. ИЭС ишга тушгач, бу ерда 97 янги иш ўрни яратилади.

Маълумот ўрнида, бу лойиҳани амалиётга татбиқ этиш учун бош пудратчи “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Consortiumof Hyundai Engineering Co. Ltd.” ҳамда “Hyundai Engineering & Construction Co. Ltd” ҳамкорлигида “тайёр ҳолда топшириш” тамойили асосида шартнома имзоланган.