Таъкидланишича, ўтган ҳафта бутун Япония бўйлаб кучли иссиқ ҳарорат кузатилган, баъзи ҳудудларда у 39 даражага етган.
Вафот этганлардан аксарияти кекса одамлар бўлиб, улар тежамкорлик мақсадида уйларида кондиционерларни ёқмайдилар. Мамлакат мутасадди идоралари аҳолини бош кийимлари кийиб юриш, кўпроқ суюқлик ичиш ва қуёшда узоқ вақт қолмасликка чақирган.
2018 йилда Японияда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат сабабли 150 дан кўпроқ одам вафот этганди, ўн минглаб одам шифохонага тушганди.



