Музокаралар Барбадос оролида бўлиб ўтмоқда, уларда шунингдек Норвегия ҳукумати вакиллари иштирок этмоқда.
Томонлар Венесуэладаги иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий соҳаларга тегишли 6 та масалани муҳокама қилиши кутилмоқда.
Мадуронинг айтишича, у музокараларга катта умид билан қарамоқда. “Бугун музокаралар 5 соат давом этди, қадамма-қадам Венесуэла учун тинчлик, сермаҳсул мулоқот йўлини очишимиз мумкин”, деб айтган Венесуэла президенти.
Лотин Америкаси давлатидаги вазият оммавий норозиликлардан кейин мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилгандан сўнг кескинлашганди.




