
«Давлат раҳбаримиз танқид қилганининг сабаби биз кўп йиллар “убитка”да юрганмиз. Зарар кўриб ишлайдиган хўжалик кимга керак? Президентимиз шу жиҳатга эътибор қаратган ва танқиди ўринли бўлган.

Аллоҳга шукр, ўтган 2018 йилда президентимиз ислоҳотлари самараси натижасида 1 трлн 375 млрд сўм фойда кўрилди. 15 фоиз рентабелликка эришилди. Бунинг натижасида ишчиларнинг маошлари ҳам 1,5 бараварга оширилди», - деди Рустам Ражабов.



