«Xabardor.uz» сайти фаолият кўлами кенгаяётгани туфайли ўз сафига янги ходимларни – тажрибали журналист, копирайтер, фото ва видео монтаж бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади.
1. Сайтнинг ўзбек тилидаги талқинида ишловчи тажрибали журналистлар
Қўйиладиган талаблар:
- рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;
- ёш: 30дан 40гача;
- иш тажрибаси: шу соҳада камида 3 йил;
- хабарларни рус тилидан ўзбек тилига таржима қилиш;.
- ойлик иш ҳақи: 3 млн сўм ва ундан юқори.
2. Шунингдек, ёш, изланувчан ва серғайрат ходимлар ишга қабул қилинади.
Талабгорлар олий ўқув юртларини таълимнинг гуманитар йўналиши бўйича тамомлаган бўлиши керак.
Қўйиладиган талаблар:
- ўзбек тилини мукаммал билиш (бошқа чет тилларини билиш маъқулланади);
- ёш: 20дан 30гача;
- компьютерда офисга оид дастурлар билан эркин ишлай олиш;
- видео ва аудиомаҳсулотларни тайёрлаш дастурларидан хабардор бўлиш;
- ойлик иш ҳақи - 2 млн сўм ва ундан юқори.
«Xabardor.uz» нималарни таклиф қилади?
Энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
- шаҳар марказидаги офис;
- расмий меҳнат шартномаси;
- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият.
Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар – нашр этилган мақолалардан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар) юбориш сўралади.
